Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:49 / 23.09.2022
5654
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон маҳсулотлари кўпроқ қайси давлатга сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистон экспортидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йил январь-август ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 1,8 млрд доллар.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Хитой – 1,7 млрд;
- Туркия – 1,1 млрд;
- Қозоғистон – 884 млн;
- Қирғизистон – 598 млн;
- Афғонистон – 465 млн;
- Тожикистон – 309 млн;
- Туркманистон – 146 млн;
- Канада – 137 млн;
- Эрон – 108 млн АҚШ доллари.
Мавзуга оид
08:58
Олимпиада очилишида Украина жамоасига россиялик кўнгилли ҳамроҳлик қилди
17:31 / 17.02.2026
БМТ: Россия зарбалари Украинадан қочқинларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин
14:37 / 17.02.2026
Кремл: Женевадаги Россия делегацияси таркиби кенгайтирилади
14:08 / 17.02.2026