Uzbekistan Airports хабарига кўра, Ўзбекистонга Ал-Кувайт — Наманган — Ал-Кувайт янги парвоз йўналишини очган Airbus A321 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

Мунтазам рейслар ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

2021 йил баҳоридан бери Jazeera Airways Кувайт - Тошкент - Кувайт йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта: чоршанба ва шанба кунлари чартер ва мунтазам рейсларни амалга ошириб келмоқда.

Jazeera Airways Кувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.