24 йиллик тарих янгиланадими?

«Насаф» ва «Навбаҳор» Суперлига чемпионлиги учун курашиш билан бирга кубокнинг янги эгасини ҳам аниқлаб беришади. «Навбаҳор» 1998 йилдан кейин илк марта финалга чиқди ва 24 йил ўтиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш имкониятига эга. «Насаф» эса кубокнинг амалдаги соҳиби саналади. Воҳаликлар ўтган йил Самарқандда ўтган кубок финалида «Пахтакор»ни мағлуб этишганди. Бу йил уларни совринни кетма-кет иккинчи марта Қаршига олиб кетишлари мумкин.

Кимнинг таркиби қимматроқ?

Transfermarket порталига кўра, футболчиларнинг умумий қиймати бўйича Самвел Бабаян қўл остидаги таркиб Рўзиқул Бердиев мураббийлигидаги жамоадан бироз қимматроқ.

«Навбаҳор» таркибининг трансфер баҳоси: 8,88 млн евро

Энг қиммат 5 футболчиси:

  •  Йован Жокич – 750 минг евро
  • Рустам Ашурматов – 750 минг евро
  • Нурилло Тўхтасинов – 750 минг евро
  • Жамшид Искандеров – 600 минг евро
  • Жасур Яхшибоев – 550 минг евро

«Насаф» таркибининг трансфер баҳоси: 8,81 млн евро

Энг қиммат 5 футболчиси:

  1. Ойбек Бозоров – 800 минг евро
  2. Ҳусайн Норчаев – 800 минг евро
  3. Ҳусниддин Алиқулов – 700 минг евро
  4. Абдувоҳид Неъматов – 650 минг евро
  5. Умар Эшмуродов – 600 минг евро

Сўнгги 5 йил ичидаги ўзаро ўйинлар: «Насаф» «Навбаҳор»ни мағлуб эта олмаяпти

Ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, Наманган клуби сўнгги йилларда Қарши жамоасига мағлуб бўлаётгани йўқ.