ISW экспертлари Херсон вилоятидаги Россия кучларининг заиф жойини топди
Херсон вилояти шарқидаги Россия қўшинлари Украинанинг қарши ҳужумига нисбатан «қисман заиф» деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти (ISW) ўзининг янги ҳисоботида.
Бу ҳудудлар орқали Украина жанубида Россия назорати остидаги ҳудудларга бир қанча йирик қуруқлик алоқа линиялари ўтади, сунъий йўлдошдан олинган суратлар эса Россия қўшинлари ушбу йўналишларнинг бир қисми бўйлаб мудофаа позицияларида турганини кўрсатади, дея тушунтирди таҳлилчилар.
Ҳудуддаги юқори сифатли автомобиль ва темирйўлларнинг чекланган сони, хусусан, қўшиб олинган Қримни қитъа билан боғлаши мумкин бўлган тўсиқ ҳамда «заиф жойлар»ларни келтириб чиқаради, деб таъкидлайди ISW экспертлари.
Уларнинг тахминича, Украина кучлари Россиянинг янги мудофаа чизиғини мустаҳкамлаш ва ушлаб туришга қаратилган саъй-ҳаракатларини тўхтата олади.
Бундан олдин Украина Миллий полицияси раҳбари Игор Клименко умуммиллий телемарафон эфирида озод қилинган Херсонда 500 га яқин украиналик полициячи ишлаётгани тўғрисида хабар берганди.
Клименконинг сўзларига кўра, Херсон вилоятининг деоккупация қилинган ҳудуди бўйлаб яна 300 га яқин полициячи ишламоқда ҳамда бир ҳафта ичида миналардан тозалаш ва ишлар устуворлиги аниқлангандан сўнг, контингентнинг умумий сони камида 2000 кишига етказилади.
Игор Клименко ҳозиргача бостириб кирган ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган 414 та ҳарбий жиноят ҳужжатлаштирилганини, айни вақтда ҳужжатлаштириш ишлари давом этаётганини таъкидлади.
Миллий полиция раҳбарининг сўзларига кўра, рус ҳарбийлари Херсонни тарк этишдан олдин шаҳар тергов изоляторидан 400 дан ортиқ маҳкумни озодликка чиқариб юборган.
Айни пайтда 166 кишининг қўлга олингани Миколайив ва Одесса вилоятларидаги тергов ҳибсхоналарига қайтарилгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланди.
Мавзуга оид
12:07
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024