Ўзбекистон | 10:21 / 18.11.2022
3437
1 дақиқада ўқилади

Япония элчисининг Ўзбекистондаги миссияси якунланмоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япониянинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужиямани дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.

Фото: Dunyo

В.Норов меҳмонни қутлар экан, элчининг Ўзбекистон-Япония муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини қайд этди. Ёшинори Фужияма Ўзбекистондаги фаолияти давомида мамлакат жадал ривожланишига хизмат қилган кенг кўламли ислоҳотларга гувоҳ бўлганини таъкидлади

Қайд этилганидек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди. Олий даражадаги мулоқот фаол олиб борилмоқда, парламентлар, ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар, банк, молия ва ишбилармон доиралар ўртасидаги алмашувлар ижобий суръати кузатилмоқда.

Икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари даражасида самарали маслаҳатлашувларни давом эттириш, савдо-иқтисодий соҳада ўзаро ҳамкорлик белгиланган механизмларидан изчил фойдаланиш, маданий-гуманитар йўналишдаги тадбирларни ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Мавзуга оид