Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Россиянинг қарийб 68 миллиард евролик активларини музлатиб қўйди
ЕИ томонидан музлатилган барча Россия активларининг 90 фоизи Бельгия, Люксембург, Италия, Германия, Ирландия, Австрия ва Францияда.
Фото: AP
Европа Иттифоқи Россиянинг қарийб 68 миллиард евролик активларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда 18 ноябрь, жума куни Европа комиссиясининг тегишли ички ҳужжати билан танишиб чиққан Американинг Politico нашри хабар берди.
Журналистларнинг маълумотларига кўра, музлатилган маблағларнинг қарийб 50 миллиард евроси Бельгияда, яна 5,5 миллиарди Люксембургда. Италия, Германия, Ирландия, Австрия ва Франция билан биргаликда музлатилган активларнинг 90 фоиздан ортиғи ушбу давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Украинадаги тажовуз учун Европа Иттифоқи санкциялари натижасида музлатилган Россия миллий захиралари ҳажми тахминий равишда 33,8 миллиард еврога баҳоланмоқда.
Еврокомиссия, бундан ташқари, яқин келажакда ЕИ кенгаши санкциялардан қочишни жиноят деб тан олишини кутмоқда, дея хабар беради Politico. Бу айблов хулосаси чиқарилган тақдирда мол-мулкни мусодара қилиш тартибини осонлаштиради. Бу билан боғлиқ қийинчиликлар, хусусан, Полшада пайдо бўляпти. Унинг вакили Варшава Европа Иттифоқи ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлашини, аммо уни амалга ошириш учун тегишли миллий қонун қабул қилиш зарурлигини тушунтирди.
Европа Иттифоқининг янгиланган санкциялар рўйхатига ҳозирда 1241 жисмоний ва 118 юридик шахс киритилган – улар Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига путур етказишда иштирок этган деб ҳисобланади. Жазо чоралари рўйхатига активларни музлатиш ва Европа Иттифоқига киришни тақиқлаш киради.
Мавзуга оид
16:06 / 28.01.2026
ЕИда янги автомобиллар бозори гибрид ва электромобиллар ҳисобига ўсди
19:44 / 27.01.2026
Европа Иттифоқи Россиядан газ импортини тўлиқ тақиқлашга қарор қилди
16:08 / 26.01.2026
ЕИда Россия дипломатлари учун чекловлар кучга кирди
16:47 / 23.01.2026