Ўзбекистон | 10:28 / 20.11.2022
10965
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда Теlegram’да қиз бола номидан саҳифа очиб товламачилик қилган йигит ушланди

Теlegram’да қиз бола номидан саҳифа очган йигит ўзганинг фотосуратларини қўлга киритган ва уларни интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, жабрланувчидан 15 миллион пул талаб қилган.

Фото: Global Look Press/Thomas Trutschel

Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, вилоят ИИБга 2002 йилда туғилган фуқаро О.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан товламачилик қилаётган қизга чора кўришни сўраган.

У аризасига кўра, Теlegram’даги танишув гуруҳларида "Чарос" исмли қиз билан танишиб, кейинчалик у билан яқин муносабатда бўлиб, дугона киришган. "Чарос"га бошқалар кўриши мумкин бўлмаган фотосуратларини жўнатган.

Шундан сўнг "Чарос" у юборган расмларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, фуқародан 15 миллион сўм беришни талаб қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ўзини "Чарос" деб таништирган фойдаланувчи аслида йигит бўлиб, у муқаддам Жиноят кодексининг 166-модда 2-қисми билан судланган, Сирдарё туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган Т.Б. экани аниқланган.

Қайд этилишича, Т.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида Теlegram’да қиз бола номидан саҳифа очиб товламачилик қилган йигит ушланганди.

Мавзуга оид