Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия телеканали қўшиқдаги «тинчлик» ва «уруш» сўзларини эшитилмайдиган қилиб қўйди
«Авлодлар жанги» дастурида хонанда Zivert «Ҳаммаси ҳал бўлди» қўшиғига кавер ижро этди. «Биз тинчлик учун овоз берамиз, лекин уруш яна модага қайтди» қатори цензурага учради.
Фото: kirov-portal
Муз-ТВ телеканали «Авлодлар жанги» кўрсатуви доирасида хонанда Zivert ижро этган «Гости из будущего» гуруҳининг қўшиғидаги «тинчлик» ва «уруш» сўзларини эшитилмайдиган қилиб қўйди. 19 ноябрь, шанба куни намойиш этилган дастур Муз-ТВ YouTube-каналида эълон қилинган.
Zivert рақиби Ева Полнанинг 2004 йилда ёзилган «Ҳаммаси ҳал бўлди» композициясига кавер ижро этди. Санъаткор «Биз тинчлик учун овоз берамиз, аммо уруш яна модада» қаторига келганида, дастур ёзувига кўра, тегишли сўзлардаги овоз ўчириб қўйилди.
«Авлодлар жанги» бошловчиси Константин Анисимов «Подъем» нашрига берган изоҳида нега икки сўз бўғилиб қолганини тушунтириб бера олмади ва саволни телеканал матбуот хизматига йўналтирди. Хонандалар бу воқеага ҳозирча изоҳ беришмади.
RTVI телеканали яқинда ТНТ телеканалидаги «Янги рақслар» телекўрсатувида - Синекдоча Монтокнинг «Қандай қилиб сут бўлмаслик керак» қўшиғида «уруш» сўзи эшитилмайдиган қилиб қўйганини аниқлади.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025