17:18 / 22.11.2022
6883

«Луврдаги кўргазма учун Франция ва Ўзбекистоннинг энг яхши мутахассисларини бирлаштиришга муваффақ бўлдик» - Гаянэ Умерова

23 ноябрь куни Париждаги Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросининг биринчи кўргазмаси бўлиб ўтади.

Гаянэ Умерова

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаянэ Умерова Луврда Ўзбекистоннинг биринчи кўргазмаси лойиҳаси ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, кўргазма халқаро маданий алмашинув асосий шакли бўлиб, у турли маданиятлар глобал контекстдаги мулоқоти ва интеграциясидир. 

«Биз Луврда Ўзбекистоннинг биринчи кўргазмаси лойиҳасини амалга ошириш учун Франция ва Ўзбекистоннинг энг яхши мутахассисларини бирлаштиришга муваффақ бўлдик. 

Қарийб икки минг йиллик даврни қамраб олган мазкур кўргазма мамлакатимизнинг бой тарихи ва меросини чет эллик ташриф буюрувчиларга очиб беради. 

Кўргазма халқаро маданий алмашинувнинг асосий шакли бўлиб, у турли маданиятларнинг глобал контекстдаги мулоқоти ва интеграциясидир. 

Париждаги кўргазмалар жамғарманинг маданиятимизни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш бўйича миссиясини янада кенгайтириши, шунингдек, келгусидаги икки томонлама ҳамкорлигимиз учун мустаҳкам пойдевор яратиши табиийдир», — деди Гаянэ Умерова.

Кўргазма Буюк Ипак йўли тарихи ҳақида ҳикоя қилади ва икки минг йилдан ортиқ вақтни қамраб олади. Кўргазмадан 168 та музей экспонати, хусусан, Ўзбекистоннинг 13 та музейидан 137 та, шунингдек, дунёнинг етакчи музейларидан 31 та энг қимматли экспонатлар тақдим этилади, уларнинг аксарияти биринчи марта намойиш этилмоқда.

Кўргазма келгуси йилнинг 6 мартига қадар давом этади.

Top