Ҳиндистон биринчи космик ракетасини муваффақиятли учирди
Ҳиндистон 18 ноябр куни ўзининг биринчи хусусий «Vikram-S» космик ракетасини муваффақиятли учирди ва бу мамлакатнинг тижорат космик саноатини қуриш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқич бўлди.
Ҳиндистоннинг Skyroot Aerospace космик стартапи томонидан ишлаб чиқилган 545 кг вазнга эга ракета Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилотининг (ISRO) Шрихарикота оролидаги космодромидан учирилди ва максимал 89,5 км баландликка кўтарилди.
Компания-ишлаб чиқарувчи маълумотига кўра, ракета товуш тезлигидан беш баробар кўп бўлган Max 5 тезликка эга ва 83 кг вазнли фойдали юкни 100 км баландликка етказа олади.
Skyroot Aerospace келаси йили Vikram-S ракетаси билан сунъий йўлдошларни орбитага етказишни режалаштирмоқда.
Ракета Ҳиндистон космик дастурининг отаси ҳисобланган физик ва астроном олим Викрам Сарабхай шарафига номланган.
Ҳиндистон ҳукумати арзон парвозлари ва миссиялари билан машҳур бўлган давлат космик дастурини тўлдириш учун хусусий космик саноатни ривожлантиришга интилмоқда.
2022 йил ноябр ҳолатига кўра Skyroot Aerospace қарийб 64,5 млн доллар сармоя тўплади ва 200 га яқин кишини иш билан таъминлади. Компаниянинг таъкидлашича, биринчи парвозни таъминлаш учун 100 га яқин ходим жалб қилинган.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024