Жаҳон | 14:28 / 23.11.2022
9061
2 дақиқада ўқилади

Украина: Запорижжяда касалхона ўққа тутилиши оқибатида янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлди

Фото: Picture Alliance

Бугун, 23 ноябрь куни тунда Запорижжя вилоятининг Волнянск шаҳрида Россия қўшинлари, маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, шифохонанинг туғуруқ бўлимига қарата ўқ узган

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотларига кўра, отишма вақтида бўлимда бир аёл ва янги туғилган чақалоқ бўлган. Бола вафот этган. 

«Қалбимизни қайғу қамраб олди – эндигина дунёга келган чақалоқ ҳалок бўлди», деб ёзди вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Александр Старух ўзининг Telegram-каналида. 

Бундан олдин россияликлар Запорижжя вилоятининг Орехов шаҳрида гуманитар ёрдам етказиб бериш нуқтасини ўққа тутганди. Бу ҳақда Запорижжя ҳарбий маъмурияти раиси Александр Старух Telegram’да маълум қилди. 

«Мактаб биносидаги гуманитар ёрдам бериш нуқтасига тўғридан тўғри зарба бериш натижасида бир ижтимоий ходим ҳалок бўлди, яна икки аёл яраланди», деб ёзади у. 

Навбатлар юзага келмагани ва яқин атрофда жиҳозланган бошпаналарда ёрдам бериш ишлари тўғри йўлга қўйилгани туфайли бундан ҳам кўпроқ қурбонлар бўлишининг олди олинди, дея қўшимча қилди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид