Beeline Uzbekistan энг яхши мобил видео сифати учун Ookla® Speedtest Awards™ ғолиби бўлди
Beeline Uzbekistan digital-оператори (VEON Group) Ооklа компаниясининг мукофоти ғолиби бўлди. 2022 йилнинг 1- ва 2-чораклари натижаларига кўра, Beeline фойдаланувчиларнинг мобил қурилмаларида видеони кўришда трафикни узатиш сифати ва тезлиги бўйича республика бўйича энг яхши натижаларни кўрсатди. Натижада “Энг яхши мобил видео” номинациясида Ookla® Speedtest AwardsTM мукофоти тақдим этилди.*
Ookla мобил ва кенг полосали тармоқни таҳлил қилиш, иловаларни синовдан ўтказиш ва тегишли технологиялар бўйича глобал етакчи ҳисобланади. Ookla рейтинглари барча операторлар абонентлари томонидан Speedtest ёрдамида ўтказилган тестларга асосланади.
Ўзбекистонда 2022 йилнинг I-II чоракларида 5000 дан ортиқ фойдаланувчи Ookla иловасида ўлчовларни амалга оширишган ва улар дастурий таъминот провайдери томонидан таҳлил қилинган. Beeline Uzbekistan “Энг яхши мобил видео” номинациясида энг юқори – 69,32 балл билан энг яхши натижани кўрсатди ва яқин рақибидан деярли 6 баллга ўзиб кетди. Провайдерларни баҳолаш методологиясини Speedtest иловасининг сайтида батафсилроқ ўрганиш мумкин.
2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари бўйича мукофот Speedtest учун биринчиси эмас. Аввалроқ, 2021 йилда оператор энг яхши мобил алоқа тармоғи, энг яхши қамрови ва энг тез интернетга эга оператор сифатида Ookla мукофоти совриндори бўлган.
“Ookla рейтингида Beeline доимий юқори натижалари тармоқнинг кенг кўламли ривожланиши ва компаниянинг барча рақамли хизматлари сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасидир. VEON’нинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояси бизга бу йил 4G форматидаги сайтларнинг юқори улушига эга 14 800 та база станцияларини ўрнатиш имконини берди, бу мобил видео сифатига ҳам таъсир қилди. Амалга оширилган ишлар туфайли 2022 йилнинг бошидан буён мижозларимиз мобил интернет орқали видео томоша қилиш учун жами 105 000 000 ГБ (105 петабайт) сарфладилар. “Энг яхши мобил видео” номинациясидаги ғалаба биз эришган натижаларнинг мустақил тасдиғидир”, — деди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
*Ookla® томонидан Speedtest Intelligence® маълумотларининг 2022 йилнинг 1-2-чораги таҳлили асосида. Ookla савдо белгилари лицензия остида қўлланилади ва рухсатнома билан қайта чоп этилади.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Теlegram: t.me/beelineuzbekistan
Тwitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/
Реклама
Мавзуга оид
18:00 / 06.11.2024
"Ҳамкорингизни билинг: комплаенс бизнесга хавф-хатарсиз ўсишда қандай ёрдам беради" — Beeline Uzbekistan Тошкентдаги форумга таклиф қилади
18:00 / 04.11.2024
VEON Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган Hambi — «Ҳаммаси Битта» супериловасини ишга туширди
13:00 / 29.08.2024
Шаҳарлар, қишлоқлар, автомагистраллар: Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоғини кенгайтирмоқда
10:00 / 05.08.2024