Британия ташқи ишлар вазири Киевга биринчи марта келди
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли илк бор Украинага келди.
Британия вазирлиги баёнотига кўра, у Киевда Украина президенти Володимир Зеленский ва ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан учрашади.
Буюк Британия Украинага ўта муҳим бўлган инфратузилмани тиклаш учун 3 миллион фунт (3,5 миллион евро) ва Қора денгиз дон ташаббусига, энг қашшоқ мамлакатлар учун дон сотиб олишга 5 миллион (5,8 миллион евро) фунт ажратишга тайёр.
Клеверли Россияни тинч аҳолига, шифохоналарга ва энергетика инфратузилмасига «шафқатсиз ҳужумлари» учун кескин қоралаб чиқиши кутилмоқда.
Бундан олдин Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Киевда президент Володимир Зеленский билан учрашувда Украинага мудофаа учун 50 млн фунт стерлинг ажратилишини маълум қилганди. Бу Сунакнинг Украина пойтахтига бош вазир сифатидаги илк ташрифи бўлди.
Ёрдам пакети россияликларнинг ҳаво ҳужумларига қарши туриш учун кўзда тутилган.
Ҳарбий ёрдам Украина шаҳарларига ҳужум қилаётган Эрон дронларига қарши курашиш учун 125 та зенит қурилмалари ва технологияларини, жумладан ўнлаб радарлар ва дронларга қарши туриш учун радиоэлектрон кураш воситаларини ўз ичига олади.