Ўзбекистон | 12:22 / 30.11.2022
45221
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 1 декабр куни қор ёғиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 1 декабр, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –1 даража совуқ, +1 даража илиқ, кундузи 3–5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 0–5 даража; Устюртда кечаси 10–15 даража, кундузи 5–10 даража совуқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси – 2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 2–7 даража, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда –2 даража совуққача, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Мавзуга оид