Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 2 июл кунги оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этган Арислан Темирханов ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судидаги очиқ суд мажлисида иштирок этаётган Kun.uz мухбири хабар қилишича, 26 ёшли судланувчи қилган ишларидан қаттиқ пушаймонлигини айтиб, йиғлаб кечирим сўради.
«Қамалиб кетаман деб ўйламагандим ҳеч. Халқимиздан, президентимиздан кечирим сўрайман», — деган Арислан Темирханов.
«Устюрт геофизика» корхонаси қўриқчиси бўлган Темирханов 2 июл куни оммавий тартибсизликларда Хўжайли гузари кўчасида «Молотов коктейли»дан фойдаланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фаолиятига қаршилик қилганликда айбланмоқда.
У судда «Молотов коктейли»ни турли видеомурожаатларни кўриб тайёрлаганини гапириб берди.


















