Еврокомиссия Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишни режалаштирмоқда
Европа комиссияси Россиянинг музлатиб қўйилган активларини мусодара этиш режасини таклиф қилди.
«Биз Россия Марказий банкининг 300 миллиард евролик захираларини блокладик ва россиялик олигархларнинг 19 миллиард евролик пулларини музлатиб қўйдик», — деди Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда ЕИ ва унинг ҳамкорлари ушбу маблағларни бошқариш ва сармоя сифатида йўналтиришни ўз зиммаларига олишлари мумкин. Ундан тушган маблағ Украинага етказилган зарарни қоплаш учун юборилади.
«Буни амалга ошириш учун биз ҳамкорларимиз билан халқаро шартнома устида ишлаймиз. Биргаликда бунинг қонуний йўлларини топишимиз мумкин», деди фон дер Ляйен.
Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи БМТ кўмагида Россия тажовузкорлиги жиноятларини тергов қилиш ва айбдорларни жазолаш учун ихтисослаштирилган суд яратишни таклиф қилмоқда.
Бундан олдин Европа Иттифоқи Кенгаши бир овоздан санкция чораларини бузиш ҳолатларини Европа Иттифоқига қарши жиноятлар рўйхатига киритишни маъқуллаганди.
Евроиттифоқ Кенгашининг таъкидлашича, кейинги қадам, Европа Комиссияси томонидан санкциялар ва жазоларни четлаб ўтиш билан боғлиқ жиноятларни тавсифловчи директива таклифи бўлади. Кейин у Европа Иттифоқи кенгаши ва Европарламент томонидан муҳокама қилинади.
Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро бошланганидан бери Европа Иттифоқи саккизта санкция пакетини жорий қилди. Улар Россия банклари, ишбилармонларига нисбатан чекловлар, Россия кўмирини олиб киришни тақиқлаш, нефт эмбаргоси, экспорт чекловлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ўтган ҳафта Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен санкцияларнинг тўққизинчи тўплами устида иш қизғин кетаётганини айтди. Politico нашрининг ёзишича, тўққизинчи пакет доирасидаги асосий чора ЕИ санкцияларига дучор бўлган шахслар рўйхатини кенгайтириш бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
13:31 / 19.11.2024