ДХХ ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйди
Бухоро вилоятидаги ферма давлатга 2,5 млрд сўм миқдорида зарар етказган.
Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Ромитан туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди.
ДХХ хабарига кўра, компьютер ва бошқа техник қурилмаларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ раҳбари Ромитан тумани чўл ҳудудида жойлашган бошқа бир хусусий корхона биносини ҳамда фермер хўжалигига қарашли дала шийпонини ижарага олган. Сўнг ушбу биноларга майнинг қурилмалари ўрнатиб, қонунга хилоф равишда юқори кучланишли электр тармоғига уланган.
Текширув давомида жами 9 турдаги 456 дона майнинг қурилмалари ва бошқа бутловчи электр жиҳозлари ашёвий далил сифатида олинган.
«Ўзэнергоинспекция» Бухоро вилоят ҳудудий бўлими ва Ромитан туман электр тармоқлари корхонаси хулосасига кўра, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида майнинг ферма томонидан давлатга 2,5 млрд сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодекси тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:55 / 15.11.2024
ДХХ раиси Ўзбекистондаги муҳим ахборот инфратузилмаларини тоифалашга доир буйруқ чиқарди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024
Учта вилоят ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
10:23 / 07.11.2024