Ўзбекистон | 08:52 / 01.12.2022
10992
3 дақиқада ўқилади

Mobiuz фаолиятининг 8 йиллигини нишонламоқда

2022 йилнинг 1 декабрида Mobiuz ўзининг навбатдаги туғилган кунини нишонламоқда ва абонентларга байрам сюрпризларини тақдим этмоқда.

Фото: Mobiuz

Mobiuz – замонавий технологиялар ва ечимларни жорий этишга катта эътибор берадиган инновацион компания. Операторининг шиорларидан бири “Инновациялар билан алоқа” деб бежиз танланмаган.

Хусусан, 2021 йилда Mobiuz алоқа бозорда биринчи бўлиб eSIM хизматини жорий қилди. 2022 йилда Mobiuz’ning 5G тармоғи тижорий фойдаланишга топширилди, у ҳозирда Тошкентнинг 17 та жойида ишлайди. ICTEXPO 2022 кўргазмасида компания биринчи бўлиб VoLTE технологияси имкониятларини намойиш этди ва тез орада ушбу хизматни тижорий ишга туширишни режалаштирмоқда.

Mobiuz маҳсулот ва хизматлар экотизимини фаол ривожлантирмоқда. Mobiuz, MobiMusic, MobiCinema каби мобил илова ва хизматлари операторга абонентларнинг рақамли имкониятларини кенгайтириш имконини бермоқда.

6,9 миллиондан ортиқ абонент ҳозирда Mobiuz хизматларидан фойдаланмоқда. Бу уяли алоқа операторининг замонавий ва қулай маҳсулот ва хизматларни жорий этишга интилиши натижасидир.

1,8 мингдан кўпроқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари компаниянинг тижорат ҳамкорлари ҳисобланади. Шундай экан, Mobiuz кўмагида аҳоли мобил алоқа хизматларини кўрсатиш соҳасида ўз бизнесини йўл қўйиб, уни ривожлантириб келмоқда.

Турли стандартлардаги 11 мингдан ортиқ Mobiuz таянч станциялари аҳолини мобил алоқа ва мобил интернет хизматлари билан таъминлашга хизмат қилмоқда. Улардан 4 мингга яқини Хитой Халқ Республикасидаги ҳамкорлар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида бир ярим йил ичида ишга туширилган.

Ўзбекистонда аҳоли яшайдиган ҳудудларнинг 96,3 фоизи Mobiuz алоқаси билан қамраб олинган бўлса, мамлакатимиз аҳолисининг 88 фоизи 4G LTE тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга. Қиёслаш учун: 2022 йил бошида тўртинчи авлод тармоғининг қамров даражаси атиги 63,6 фоизни ташкил этаётганди.

Mobiuz жамоасида 1,6 мингдан ортиқ ўз соҳаси мутахассислари меҳнат қилади ва айнан улар компаниянинг барча муваффақият ва ютуқлари ортида турибди. Компания ёшлар ва мутахассисларнинг ўзини намоён қилиши ва мартабаси ўсиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб берган жозибадор иш берувчи ҳисобланади.

Mobiuz мобил оператори барча абонентлари ва корпоратив мижозларига, бизнес ва тижорат ҳамкорларига ишонч ва ҳамкорлик, ўзаро тушуниш учун миннатдорчилик билдиради!

Саккиз йиллиги муносабати билан Mobiuz кўплаб кутилмаган совғалар – янги акциялар, тариф режалари ва хизматларини ҳозирлаб қўйган. Бугундан, яъни 1 декабрдан бошлаб, компания бир вақтнинг ўзида янги ва амалдаги абонентлар учун ажойиб янгиликларни тақдим этишни бошлайди.

Компаниянинг сўнгги янгиликлари билан MyMobiuz расмий Telegram-канали (https://mymobiuz.t.me) ва www.mobi.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Mobiuz ривожланишнинг янги босқичига қадам қўймоқда, зеро саккиз рақами ишонч, янгиланиш ва тикланишни англатади. Компания янада ишончли ва меҳрибон бўлишни, илғор маҳсулот ва хизматларни тақдим этишни, ўзини ва бошқаларни ўзгартиришни мақсад қилган.

Мавзуга оид