Ўзбекистон | 13:02 / 01.12.2022
7850
1 дақиқада ўқилади

Шимолий вокзал олдидаги ерости туннелининг бир томони вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳрида Шимолий темирйўл вокзали олдида жойлашган ерости туннелининг бир томони ёпилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, Кичик ҳалқа автомобил йўли кўчаси Миробод туманида жойлашган туннел бир томони 2022 йил 1 декабрдан 15 декабрга қадар ёпилади.

Қайд этилишича, бу вақт давомида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид