“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика энг жанубий қисми баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, шимолда 2-5 даража совуқ атрофида бўлади.
Совуқ антициклон таъсири дам олиш кунлари ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда кечалари 10-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача, кундуз кунлари 2-7 даража совуқ атрофида бўлади.
Республика барча ҳудудларида кучсиз шамол билан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
















