Учрашувда тўқимачилик саноати, қайта тикланувчи энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Туркия компанияси Наманган вилоятида тўқимачилик йўналишида 250 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширишга тайёр эканини билдирди. АҚШ, Европа, Бразилия, Канада ва бошқа мамлакатлар бозорларига мўлжалланган ип-калава, момиқ сочиқ, уй-текстиль маҳсулотлари, трикотаж, хом мато, бўялган мато ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга асосланган ушбу лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, 12-15 мингта янги иш ўрни яратилади.
Учрашув якунида Ўзбекистон томони лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш барча босқичларида, янги инвестиция ташаббусларини ишлаб чиқиш жараёнида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

















