Жаҳон | 08:53 / 03.12.2022
10847
1 дақиқада ўқилади

Херсон Россия ракета ҳужумларидан кейин "светсиз" қолди

2 декабрь куни кечқурун Херсон яна Россия қўшинлари томонидан ракета ҳужумига учради. 

Фото: Picture Alliance

Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Ярослав Янушевичнинг Telegram-каналига кўра, зарбалар пайтида электр тармоқлари шикастланган, шаҳар яна электр таъминотисиз қолган.

Бундан олдин Украинада 6 миллионга яқин абонент электр энергиясиз қолаётгани айтилганди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди. 

Унинг тақдим этган маълумотларида ёзилишича, Украина ҳудудида электр таъминоти билан боғлиқ энг қийин вазият еттита минтақада кузатиляпти. 

«Пойтахт Киев шаҳрида, шунингдек, Киев, Винница, Лвов, Одесса, Хмелницкий ва Черкасск вилоятларида вазият жуда оғирлигича қолмоқда», — деди у. 

Аввалроқ АҚШ ҳукумати Россиянинг йирик ракета зарбалари оқибатида шикастланган энергетика тизимини тиклаш учун Украинага 53 миллион доллар ажратганди. Маблағлар тармоқни тиклаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни сотиб олишга сарфланиши керак.

Мавзуга оид