Ўзбекистон 2022 йил январь-октябрь ойларида Туркиядан импорт қилган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида товуқ гўшти биринчи ўринни эгаллаб турибди – 6,7 минг тонна.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 3,1 минг тонна ҳамда 2,1 минг тонна миқдорда сотиб олинган мандарин ва маккажўхори жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- какао ва шоколад – 1,5 минг тонна;
- қандолат маҳсулотлари – 1,3 минг тонна;
- олма – 1,1 минг тонна;
- маргарин маҳсулотлари – 882 тонна;
- сут маҳсулотлари – 765 тонна;
- банан – 197 тонна.











