18:05 / 06.12.2022
8886

Қутида нима бор? Beeline Uzbekistan абонентлари учун совғали ва бонусли янги йил ярмаркасини очди

5 декабрь куни digital-операторнинг байрамона Янги йил ярмаркаси бошланди. Beeline Uzbekistan мобил иловасидаги қутиларни очиш орқали соврин ютиб олиш ёки ноёб таклифга эга бўлиш мумкин. Шундай қилиб, 1 ТБлик махсус интернет-тўплам акция иштирокчисига бор-йўғи 150 000 сўмга тақдим этилади – 150 ГБ трафикни ўз ичига олган «оддий» пакетнинг нархи ҳам худди шундай.

Фото: Beeline Uzbekistan

2023 йил арафаси - ёқимли кутилмаган ҳодисалар вақти! Янги йил ярмаркаси таклифлари орасида 2023 МБ, дақиқалар ёки SMSлар учун бонуслар, Beeline TV ёки спорт кўрсатувлари учун промо-кодлар, 60% чегирмали интернет-тўпламлар бор. YouTube видеоларини томоша қилиш ва PUBG ўйнаш учун махсус трафик пакетлари ҳам мавжуд. Шунингдек, совғалар орасида Wi-Fi’ни мобил тармоқ орқали улаш учун бепул Mi-Fi роутерлари ҳам бор.

Акцияда иштирок этиш учун нима қилиш керак? Аввало, смартфонингизда Beeline Uzbekistan мобил иловасини юклаб олиш ёки сўнгги версиясига янгилаш керак. Ҳар куни иловада 9 та қути мавжуд бўлади. Сиз ўзингиз учун бонуслар ва совғаларни танлаб, улардан учтасини очишингиз мумкин. Улар шу куни 23:59 дан олдин фаоллаштирилган бўлиши керак. Эртаси куни иловада янги қутилар тўплами пайдо бўлади. Сиз уларни яна босишингиз ва совғаларни олишингиз мумкин! Агар абонент Beeline TV’га бепул обуна бўлиш учун промо-кодни олса, шошмаса ҳам бўлаверади – бундай кодларни фаоллаштириш 31 январгача амал қилади.

Янги йил ярмаркаси нафақат Beeline Uzbekistan мобил иловасида, балки Beepul тўлов тизимида ҳам ўтказилади. Бу ерда абонентлар машҳур ўйинлар – PUBG, FreeFire, Mobile Legends калитлари ҳамда YouTube тўпламларида чегирмаларга эга бўлишлари мумкин. Ва бу ҳаммаси эмас! 10 декабрь куни рақамли операторнинг савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида янги йил ярмаркаси бошланади. Махсус таклифни кутинг!

“Биз Beeline рақамли мижозлари учун чинакам ноёб таклифлар тайёрладик. Улар учун 60% чегирмали интернет-тўпламлар, YouTube учун махсус пакетлар ёки мисли кўрилмаган ҳажмдаги 1 ТБ албатта кутилмаган воқеадир. Совғалар ва бонуслар байрамни тўлиқ тайёрликда кутиб олишга имкон беради: барчасига трафик етарли бўлишини аниқ билган ҳолда ижтимоий тармоқларда суҳбатлашиш, онлайн ўйинлар ўйнаш, фильмлар ва спорт кўрсатувларини томоша қилиш. Шунчаки қутиларни очинг! Айтганча, буни Янги йилдан кейин ҳам қилиш мумкин: ярмарка 15 январгача давом этади”, - дея воқеани шарҳлади Beeline Uzbekistan’нинг тижорат директори Максим Ефремов.

Совринлар ва бонусларга эга бўлинг - Beeline Янги йил ярмаркаси очиқ!

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Теlegram: t.me/beelineuzbekistan

Тwitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Реклама

Top