Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари қўл остидаги ходимга босим ўтказгани юзасидан хизмат текшируви тайинланди
Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғи 1-ўринбосари Аҳрор Янгиев туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан Н.Самандаровга топшириқни бажармагани учун уйга боришини тақиқлаган.
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Аҳрор Янгиев қўл остидаги ходимга босим ўтказгани тасвирланган видео тарқалди. Видеода бошлиқ ўринбосари профилактика инспекторига берилган топшириқни бажармагани учун уйга боришини тақиқлайди.
Инспектор эса болалари ёлғиз қолганини, уйга бориши кераклигини айтади. А.Янгиев «Бугун уйга боришга ҳаққинг йўқ. Бугун эрталабгача юришга ҳаққинг бор» деб инспекторга босим ўтказади.
Вилоят ИИб ахборот хизматининг хабар беришича, видеотасвирдаги ҳолатда 2022 йил 17 ноябр куни Яккабоғ туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича олиб борилаётган суриштирув жараёни акс этган.
Туман ИИБ бошлиғи 1-ўринбосари подполковник А.Янгиев туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан Н.Самандаровга топшириқ бераётганида профилактика инспектори раҳбари билан гап талашган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026