Учрашувда Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, республикада меҳмонхона хўжалигини такомиллаштириш доирасида хорижий инвесторларга яратилаётган шароитлар ва имтиёзлар, Ўзбекистон иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида маълумотлар берилди.
Муҳаммад Зейд Озел туркиялик сайёҳлар учун Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари қадимий обидаларига, Имом Бухорий мажмуаси ва Нақшбандий мақбарасига зиёратларни ташкил этиш орқали ўзаро ҳамкорлик масаласига қизиқиш билдирди. У «зиёрат туризми» йўналишида Ўзбекистон тегишли ташкилотлари билан муносабат ўрнатиш ва тегишли битимни имзолашга тайёр эканини маълум қилди.
Туркия вакили Ўзбекистондаги энг йирик туристик компаниялар билан ҳам алоқалар ўрнатган ҳолда турк зиёратчилари учун керакли турпакетларни ишлаб чиқиш ташаббусини билдирди.

















