Тошкентда Cobalt пиёдалар йўлагидаги она ва болани уриб кетди
Аёл жонлантириш бўлимига ётқизилган, у воқеадан бир ҳафта ўтиб ҳам кома ҳолатида қолмоқда.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидаги она ва болани уриб кетган. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати мазкур ЙТҲ ҳақида маълумот берди.
Идора маълумотига кўра, 3 декабр куни тахминан соат 17.00 ларда, 1973 йилда туғилган В.И., давлат рақами 01 Н 406 UB бўлган Cobalt русумли автомобилни Зулфияхоним кўчасида бошқариб кетаётиб, пиёдалар: 1991 йилда туғилган З.П. ва унинг фарзанди 2016 йилда туғилган К.М.ни уриб юборган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Labo автомобил пиёдалар йўлагига етмасдан тўхтагани, аммо унинг ортидан келаётган Cobalt уни айланиб ўтиб, пиёдалар устига юрганини кўриш мумкин. Тўқнашув натижасида она ва бола бир неча метр масофага учиб кетган, машина эса қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Ҳодиса оқибатида аёл тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. «Газете.uz» манбаси хабарига кўра, бир ҳафта ўтиб ҳам у кома ҳолатида қолмоқда. Унинг қизи эса ўша куни ҳолати қониқарли бўлгани учун тиббий кўрикдан кейин уйига жавоб берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
16:02 / 20.11.2024