Украинада урушнинг 291-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Одессада 10 декабр куни россияликлар дронлари ҳужумларидан кейин шикастланган энергетика объектлари ва сув таъминотини тиклаш ишлари олиб борилди. 11 декабр кунининг иккинчи ярмида област ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Марченко электрсиз қолган истеъмолчилар миқдори бир ярим миллион кишидан 300 минггача туширилгани ҳақида хабар қилган.
  • Курск областида аҳоли «хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш» учун январ ойи охиригача мушаклар сотилиши ва учирилиши тақиқланди.
  • Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Владимир Путин ҳамда Володимир Зеленскийга қўнғироқ қилди. У икки сиёсатчи билан ҳам «ғалла йўлаги»дан бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда товарлар ташишда ҳам фойдаланиш масаласини муҳокама қилган.
  • Москвадаги автобуслардан фуқаролик эвазига РФ армиясида хизмат қилишга чорланган ўзбек, тожик ва қирғиз тилларидаги эълонлар олиб ташланди.
  • Россия нашрлари ва телеграм-каналларида РФ қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов фронтдаги муваффақиятсизликлар учун ишдан олиниши тўғрисида маълумот тарқалди. РФ мудофаа вазирлиги эса Герасимов ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда давом этаётгани, «унинг истеъфоси учун сабаб йўқлиги»ни маълум қилди.

Қуйида 11 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбассдаги ҳарбий ҳоспиталдаги украин шифокорлари