Янги бошлаётганлар учун IT-йўналишларидан қай бирини танлашни аниқлаш қийин бўлади. Баъзиларига ихтисослашган олий маълумот талаб қилинса, бошқаларига эса кўп йиллик тажрибасиз кириш қийин бўлади. IT Park University мутахассислари EPAM билан бирга, 4 ой ичида эгаллаш мумкин бўлган соҳаларни ажратиб чиқишди. 

Бизнес-таҳлилчи 

Бизнес-таҳлилчи касби, тизимли-таҳлилий фикрлашга эга бўлган ва янги нарсаларни ўрганишни яхши кўрадиганлар учун яратилган. Бу касб вакиллари одатда, йирик тадбиркорлик - банклар, суғурта ташкилотлари, технология компаниялари, савдо, саноатда ишлайдилар. Бундай иш берувчилар, юқори иш ҳақидан ташқари, ходимларга қўшимча имтиёзларни таклиф қилишади: мукофотлар, тиббий суғурта, профессионал тренинглар, корпоратив тадбирлар. 

Ушбу касб вакили бизнес-жараёнларни ўрганади, ривожланиш учун муаммолар ва имкониятларни аниқлайди ва кейин самарали ечимларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. У компаниянинг вазифа берадиган бўлимлари ва шу вазифани амалга оширадиган ишлаб чиқувчилар ўртасида "таржимон" бўлиб хизмат қилади. 

Ўзбекистонда, бизнес-таҳлилчиларга дастлабки босқичда 7 млн сўмдан, 25-27 млн сўмгача ўсиш истиқболи билан таклиф қилишади.  

Java-дастурчиси 

IT-лойиҳаларни жойлаштириш ва ҳамкорликда ривожлантириш бўйича энг йирик ширкат бўлган Github’нинг дастурлаш тиллари рейтингида Java иккинчи ўринда туради. Java-дастурчилари банклар, онлайн-дўконлар, ўйинлар, компаниялар, давлат хизматлари учун веб-сайтлар ва иловалар яратишади. Twitter, Amazon, eBay ва Minecraft, Assassin's Creed сингари ўйинлар шу дастурлаш тилида ёзилган. 

Сиз Java тилини мустақил ўрганишингиз мумкин, аммо амалиётчи ўқитувчининг тушунтиришлари ва ёрдами билан самарали тузилган курсларда таълим олиш, вақтни тежайди ва назарий билимлардан ташқарига чиқишга ёрдам беради. Бу жуда муҳим, негаки келажакдаги иш берувчи маълумотларни шунчаки билишни эмас, балки ҳақиқий муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини кутади.