Ўзбекистонда тарқатилишига илгари рухсат берилган 50 та хорижий телеканал умумлаштирилиб, улар асосида 192 та телеканалдан таркиб топган хорижий телеканаллар рўйхатининг янги таҳрири ишлаб чиқилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабарига кўра, бундан мақсад – фуқароларнинг тўлиқ ва холис ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш ҳамда турли манбалардан маълумот олиш имкониятларини кенгайтиришдир.
Рўйхатдаги хорижий телеканалларнинг:
- 35 таси ижтимоий-сиёсий масалаларни ёритишга ва янгиликлар тарқатишга;
- 37 таси фильмлар ва сериаллар намойишига ихтисослашган;
- 34 таси “National Geographic Channel” каби илм-фан ютуқларини намойиш этувчи илмий-оммабоп, маърифий йўналишда;
- 27 таси болалар ва ўсмирлар аудиториясига мўлжалланган;
- 20 таси спортга оид мавзуларни ёритишга ихтисослашган;
- 39 таси мусиқий-кўнгилочар контент тарқатади.
Мазкур рўйхатга киритилган хорижий телеканаллар пулли телевидение оператор ва провайдерлари тармоқлари орқали тарқатилади. Яъни эфир орқали ёпиқ режимда, кабел ва IP телевидение, мобил алоқа, сунъий йўлдош алоқа тармоқлари ва интернет платформалар орқали бўлади.
Хорижий телеканалларни Ўзбекистон ҳудудида тарқатиш муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасини тартибга солувчи миллий қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро ҳуқуқ нормалари талабларига мувофиқ, хорижий контент эгалари билан тегишли шартномаларни тузган ҳолда ёки уларнинг розилиги билан амалга оширилади, дея эслатган АОКА.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz ноябр ойи бошида BBC, Sky News, CNN, CNBC, Fox News, Bloomberg, CGTN, TRT Avaz ва “Беларус-24” каби каналлар трансляцияси Ўзбекистонда бошланганини хабар қилганди.
Ўзбеклар нега Россия каналлари таъсирида қолмоқда? Фаоллар билан суҳбат
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиладиган хорижий телеканаллар рўйхати:
1. 1 HD MUSIC TELEVISION
















