“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 14 декабрь куни 4 750 тонна АИ-80 автобензини сотувга қўйилди
2022 йил 13 декабрь куни 3,0 минг тонна автобензин, шу жумладан 2,8 минг тонна АИ-80 маркали автобензин ишлаб чиқарилди.
Истеъмолчилар талаблари ўрганилиб, эҳтиёжни қондириш мақсадида айнан 13 декабрь куни 37 425 тонна АИ-80 автобензин биржа савдоларига қўйилди ва тўлиқ сотилди. Бунда, ҳар бир тонна маҳсулот учун ягона нарх 6 295 минг сўмдан шаклланди (4 721 сўм / литр).
Бугун, 14 декабрь куни эса биржа савдолари орқали 4 750 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-80 русумли автобензинини узлуксиз юклаб берилиши таъминланмоқда.
2022 йил 13 декабрь куни тасарруфдаги нефт базалари орқали истеъмолчиларга жами 4 212 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. 2022 йил 14 декабрь ҳолатига тасарруфдаги нефт базалар, нефтни қайта ишлаш заводлари ва “UNG Petro” МЧЖда 22,8 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси топшириғига асосан, АЁҚШларда автотранспорт воситаларига навбат билан маҳсулот қўйиш, уларга белгиланган тартибда хизмат кўрсатиш, маҳсулотларни ностандарт идишларга қўймаслик, таъминотда узилишларга йўл қўймаслик, харидорлар билан мулоқотда одоб ва ахлоқ қоидаларига амал қилиш қатъий назорат қилинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматиⓉ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024