Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартномалар қабул қилиш вақтинча тўхтатилади» - UzAuto Motors
Компания аввалроқ Spark va Nexia'ни ҳам сотувдан олиб ташлаган эди. Шу тариқа, харидорлар олдида фақат Onix варианти қолди. Олдинги йилларда контрактация тўхтаб, нархлар ошган ҳолда қайта очилгани харидорларнинг нарх ошиши борасидаги хавотирларига сабаб бўлмоқда.
Kun.uz UzAuto Motors компаниясининг Ўзбекистондаги дилерлари билан боғланиб, Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун шартномалар бериш тўхтатилгани ҳақида хабар берганди. Компания ушбу ҳолатга расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳамёнбоп автомашиналар бўйича шартномаларни қабул қилиш тўхтатилишига Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талабнинг аномал ўсиши ва глобал муаммолар кучайгани сабаб бўлган.
«Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талабнинг аномал ўсиши ва глобал муаммолар кучайганини ҳисобга олиб, компания бундай шароитда бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланган йўлдан боришни тўғри деб ҳисоблайди ва Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas вa Labo автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатади. Бу ўз навбатида барча саъй-ҳаракатни аввал тузилган шартномалар бўйича автомобиль ишлаб чиқаришга йўналтиради», - дейилади компаниянинг расмий хабарида.
Депутат Расул Кушербаев UzAuto Motors’нинг ушбу қарорини харидорларни қўллаб-қувватлаш эмас, балки нархларни ошириш учун қилинаётган ўйин деб ҳисобламоқда.
«Шахсан мен компаниянинг важларига ишонмайман. Бу монополистнинг харидоргир автомобилларга сунъий дефицит яратиб, нархни ошириш борасидаги навбатдаги ўйини бўлиши мумкин», - дея ёзади Кушербаев.
Аввалги йилларда контрактация тўхтаб, нархлар ошган ҳолда қайта очилгани харидорларнинг нарх ошиши борасидаги хавотирларига сабаб бўлмоқда.
Ўтган ойларда Spark ва Nexia автомобиллари ишлаб чиқаришдан олинган, натижада айни пайтда мижозлар фақат янги Оnix модели учун шартнома қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, компания 2023 йилда Сobalt ва Damas ишлаб чиқаришни ошириб, Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатишини маълум қилган.
Мавзуга оид
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
11:27 / 06.01.2026
Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди
11:55 / 02.01.2026