Зеленский: Россия Эрон дронларини "Герань-2" УУА сифатида яширмоқда
Россия Эрондан 250 дона Shahed камикадзе учувчисиз учоқларини олди ва Украинага зарба бериш учун уларни Россиянинг "Герань-2" учувчисиз учоқлари сифатида яширмоқда. Бу ҳақда Володимир Зеленский Ригадаги қўшма экспедиция кучлари саммити иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айнан мана шу дронлардан Украинага қилинган сўнгги ҳужум пайтида фойдаланилган.
Аввалроқ Украинанинг "Энергоатом" компанияси 19 декабрга ўтар кечаси Жанубий Украина атом электр станцияси устида Shahed дронининг парвозини қайд этгани ҳақида хабар берган эди.
Бундан олдин Украина пойтахти Эроннинг Shahed камикадзе дронларининг бир неча ҳужумларига дош берди, деб хабар қилганди Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти.
«Киев ҳаво ҳудудида 20 дан ортиқ душман учувчисиз учоқлари қайд этилди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 15 га яқинини йўқ қилди», дейилади хабарда.
Маъмурият раҳбари Сергей Попконинг сўзларига кўра, муҳим инфратузилма объектларидан бири зарба оқибатида зарар кўрган.
Мавзуга оид
09:30
Россиядаги «ватанпарварлик акциялари» 91 млрд рублга тушди
01:01
Россия урушда қатнашаётган КХДР ҳарбийларига ҳар ой 2 минг доллардан тўлайди
16:48 / 04.11.2024
Россияда мигрантлар учун имтиҳонларнинг ягона нархлари белгиланади
22:10 / 03.11.2024