Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари кооперация лойиҳаларини бошлаб берди
Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев йирик қўшма инвестиция ва саноат лойиҳаларини бошлаш бўйича тантанали маросимда иштирок этди.
Лойиҳалар орасида Навоий вилоятида комплекс ва фосфорли минерал ўғитларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Тошкент вилоятида логистика марказини барпо этиш, Тошкент шаҳрида уй-жой ва тижорат инфратузилмасини қуриш, Қозоғистоннинг Қўстаной шаҳрида автомобиллар ва Қарағанда вилоятида маиший техника ишлаб чиқаришни алоҳида қайд этиш мумкин.

Президентлар лойиҳаларга старт бериб, улар нафақат ўзаро савдо ҳажмини оширишга хизмат қилиши, балки замонавий ишлаб чиқариш қувватларини, энг муҳими, минглаб янги иш ўринларини яратишига ишонч билдирдилар.

Мавзуга оид
20:58
Қозоғистон Туркия дронларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш майдонига айланади
20:05
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
18:42 / 08.05.2026