Зеленский: Биз бутун дунё ақли учун курашда Россияни мағлуб этдик
Украина президенти АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаб, ўз мамлакати ҳеч қачон Россияга таслим бўлмаслигига ваъда берди.
Украина президенти Володимир Зеленский 22 декабрь, чоршанба куни кечқурун АҚШ Конгрессининг қўшма йиғилишида сўзга чиқиб, Вашингтонга ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
«Барча қийинчиликлар ва маъюс сценарийларга қарамай, Украина қулагани йўқ. Украина тирик», - деди у. Давлат раҳбари Россиянинг ўқ-дорилар бўйича устунлигини айтиб, Москва «уларда бўлганидан кўра кўпроқ ракета ва самолётларга эга» эканини билдирди, бироқ унинг мамлакати «мустақиллик ва озодлик учун курашни давом эттираётганини» таъкидлади. «Украина ўз позицияларини сақлаб турибди ва ҳеч қачон таслим бўлмайди», деб ишонтирди у. «Биз бутун дунё онги учун курашда Россияни мағлуб этдик», — деди Зеленский.
У АҚШни қўллаб-қувватлашни тўхтатмасликка чақириб, Украинага қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб берилиши кераклигини айтди. Зеленский АҚШ ҳарбийларидан украиналиклар учун жанг қилишни сўрамоқчи эмаслигини, чунки улар «Америка танклари ва самолётларини мукаммал назорат қила олишини» таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳалигача Украинага бундай турдаги қурол-яроғларни етказиб бермаган ва бундан ўзини тийяпти.
Украина президенти нутқи давомида Россияга қарши санкцияларни кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирди. Агар биз тажовузкорни ҳозир тўхтатмасак, унинг АҚШ иттифоқчиларига ҳужум қилиши вақт масаласи бўлади, дея огоҳлантирди Зеленский.
У ўз нутқи сўнггида Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосига Зеленскийга Бахмутга ташрифи чоғида ҳарбийлар томонидан берилган Украина байроғини топширди.
Мавзуга оид
21:54
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024