АҚШ Конгресси Капитолийга бостириб киришда асосий айбдорни айтди
Махсус қўмита собиқ президент Доналд Трампни Капитолийга бостириб киришда асосий айбдор эканини айтди.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг махсус қўмитаси Капитолийга бостириб киришга оид 814 бетлик ҳисоботни эълон қилиб, 18 ойлик терговни якунлади.
2021 йил 6 январдаги Капитолий ҳужумини тергов қилаётган махсус қўмита собиқ президент Доналд Трамп 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини бекор қилиш учун «кўптомонлама фитна»да иштирок этиб, қонунни бузгани, шунингдек, ўз тарафдорлари ҳужумини тўхтатиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганини тахмин қилмоқда.
«6 январдаги тартибсизликларнинг асосий сабабчиси бир киши — АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп, унинг ортидан бошқалар ҳам эргашган. Унинг иштирокисиз 6 январ воқеаларининг ҳеч бири содир бўлмасди», - дейилади ҳисоботда.
Капитолийга бостириб кириш демократияга жиддий таҳдид солди ва америкалик қонунчилар ҳаётини хавф остига қўйди, деб хулоса қилди тўққиз нафар экспертлар гуруҳи.
Якуний ҳисобот мингдан ортиқ гувоҳларнинг интервюлари, 10 та тинглов ва миллионлаб саҳифали ҳужжатларга асосланган.
Махсус қўмита Трампга тўрт модда бўйича айблов қўйиш тавсияси билан мамлакат Адлия вазирлигига мурожаат қилган. Бироқ, таъкидланганидек, Конгресс тавсияси Адлия вазирлигини қандайдир чоралар кўришга мажбурламайди ва айблов қўйиш қарори прокурорларда қолади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 6 январида Трамп тарафдорлари демократ Жо Байден ғалаба қозонган сайлов натижаларини парламент тасдиқлаши керак бўлган йиғилишни тўхтатиб, АҚШ Конгресси биносига бостириб киришди. Намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди ва Трамп тарафдорлари Капитолий биносига кириб боришди. Тартибсизликлар оқибатида 2 киши ҳалок бўлган эди.
Мавзуга оид
21:54
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
15:30