Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони компанияси Қорақалпоғистонда 1 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қуради
Мазкур электр станция йилига 5,2 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва натижада йилига 1,5 млрд куб метр табиий газ тежалиши режалаштирилган.
Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуради. Бу ҳақда Энегетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 2022 йил 23 декабр куни Тошкентда Саудия Арабистони Инвестициялар вазири Халид ал-Фалиҳ, “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян, Ўзбекистон энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.Хўжаев ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида шартномалар имзолаш маросими бўлиб ўтган.
Мазкур йирик қувватли шамол электр станцияси 2026 йилда ишга туширилиши, йилига 5,2 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва бунинг натижасида йилига 1,5 млрд куб метр табиий газ тежалиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, станцияда 300 МВт/550 МВт-соат электр сақлаш кимёвий батареялари (аккумуляторлар) ўрнатилади. Ушбу батареялар шамол турбиналаридан чиқувчи ўзгарувчан электр энергиясини ростлаб беради.
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026