Жаҳон | 11:43 / 24.12.2022
16457
1 дақиқада ўқилади

Мелитополда ичида Россия ФХХ ходимлари бўлган автомобил портлатиб юборилди

Украинанинг Россия армияси назоратида қолаётган Мелитопол шаҳрида «Renault Duster» автомобили портлатиб юборилди. Қатор манбалар машина ичида Россия ФХХ (ФСБ) ходимлари бўлганини ёзмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Мелотопол қонуний мэри Иван Федоров ўз Telegram-каналида портлатиб юборилган машина ичида «рус босқинчилари бўлганини» ёзди. Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашенконинг ёзишича, портлаш Горкий хиёбони олдида содир бўлган.

«Жабрланганларнинг шахси аниқ эмас, улар ФХХ ходимлари ёки босқинчи ҳукумат вакиллари бўлиши мумкин», деб ёзади Герашенко.

Россиялик ҳарбий блогерлар ҳам портлатилган машина ичида ФСБ ходимлари бўлгани ҳақида ёзмоқда. Уларнинг ўлгани ёки тириклиги ҳақида маълумот йўқ. Баъзи манбалар машина ичидаги бир кишининг танаси парчаланиб кетганини ёзган.

Аввалроқ Россия Мелитополда кўча жангларига тайёрланаётгани, шаҳар кўчаларида бетон тўсиқлар кўпайгани ҳақида ёзилганди. Украина бу шаҳарни қайтариб олиш учун ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Мавзуга оид