Жаҳон | 18:28 / 24.12.2022
23499
2 дақиқада ўқилади

Россия Марказий Осиё давлатлари санкцияларга амал қилса қандай реакция билдиришини айтди

​​​​​​​ТИВ мулозими бунинг иқтисодий оқибатлари жиддий бўлишини маълум қилди.

Фото: ТАСС

Россия Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Марказий Осиё давлатлари ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг узилишига «ҳатто бир ишора» ҳам уларнинг иқтисодиётига жиддий зарар келтиради, деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Россия ТИВ учинчи департаменти директори Александр Стерник Марказий Осиё давлатлари аксилроссия санкцияларига амал қилса, Москва қандай реакция билдириши ҳақидаги саволга жавобан айтди.

«Биз барча «ўйинчилар» ҳаракатларини биринчи навбатда Россия манфаатларига зарар етказиш ёки етказмаслик нуқтаи назаридан баҳолаймиз. Ва биз бундан тегишли хулосалар чиқарамиз, жумладан, Россия Федерацияси билан кўп қиррали алоқаларни йўқотмасликдан ҳаётий манфаатдор шериклар билан биргаликда. Алоқаларнинг қисқаришига «ҳатто ишора» ҳам шундай иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкинки, «хўжайинлар» томонидан ваъда қилинган ҳар қандай «мукофот» уларни қоплай олмайди», деди Стерник.

Стерник «хўжайинлар» деганда нимани назарда тутганига аниқлик киритмади.

Шунингдек, ТИВ мулозими Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти каби Россия иштирокидаги ташкилотларда «хивич интизоми» йўқлигини таъкидлади. Дипломатнинг фикрича, агар икки ҳамкор давлат позициялари бир-бирига яқинлашмаса, Россия давлатлардан бирининг тарафини олгандан кўра модераторлик позициясини эгаллашни афзал кўради.

Мавзуга оид