Ўзбекистон | 16:02 / 24.12.2022
15047
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Петербургда ўтадиган МДҲ норасмий саммитида қатнашади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26-27 декабр кунлари МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент расмий сайтида хабар берилди.

Россия президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан ўтказиладиган тадбир кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид