«МЮ» Гакпо бўйича расман таклиф юборди
«Манчестер Юнайтед» «ПСВ»га Коди Гакпо трансфери бўйича расман таклиф жўнатди. Daily Mirror нашри хабар беришича, инглиз клуби раҳбарлари нидерланд клубининг молиявий муаммоларидан хабардор ва бу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.
Аввалроқ, «ПСВ» ушбу футболчисини камида 75 миллион еврога сотмоқчи экани хабар қилинганди.
Қатардаги жаҳон чемпионатида ушбу нидерландиялик форвард 5 ўйинда уч гол урди. 23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда «ПСВ» сафида барча турнирлар доирасида 24 учрашувда майдонга тушиб, 13 гол урган ва 17 голга узатма берган. Transfermarkt Гакпонинг трансферини 60 миллион еврога баҳолайди.
Суарес Саудия Арабистонига келмайди

Журналист Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, ҳужумчи Луис Суарес Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳалиж» клубидан таклиф олган, бу клуб уругвайлик тажрибали футболчи билан 18 ойлик шартнома имзолашга тайёр бўлган.
Аммо футболчи фаолиятини Осиёда давом эттириш вариантига розилик бермаган. Хабар қилишларича, у эркин агент сифатида Бразилиянинг «Гремио» клуби билан икки йиллик шартнома бўйича келишувга эришган.
Луис Суарес 2022 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини Уругвайнинг «Насионал» клубида ўтказган эди. Аввалроқ, унга Англиянинг «Астон Вилла» ва АҚШнинг «Интер Майами» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Датро «Челси»га ўтади

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, «Челси» «Мольде» клубининг ивуарлик ҳужумчиси Давид Датро Фофана трансфери бўйича келишувга эришган. Норвегия чемпионатида тўп сураётган 19 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга учиб борган, у энди Лондон клуби билан икки йиллик шартнома имзолайди. Transfermarkt унинг трансферини етти миллион еврога баҳолаган. Жорий мавсумда ушбу футболчи «Мольде» сафида барча турнирлар доирасида 37 ўйинда майдонга тушиб, 21 гол урган ва 7 голли узатма муаллифи бўлган.
«Коринтианс» Албертони сотиб олмоқчи




















