Янги йилда Ўзбекистонда қор ёғиши мумкин
Ўзбекистонликлар янги йилни қор билан кутиб олиши мумкин.
31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳам 2023 йилга ўтар кечаси соат 00:00 га бонг урганда, Ўзбекистоннинг катта қисмида қор ёғиши мумкинлиги ҳақида ёзди.
Унинг таъкидлашича, мазкур об-ҳаво прогнозлари айрим иқлим моделлари томонидан тақдим этилмоқда.
«Масалан, 2022 йилнинг 30–31 декабр ҳамда 2023 йилнинг 1 январ кунларида пойтахт Тошкентда 4 иқлим модел маҳсулотларидан («Ўзгидромет», АҚШнинг иккита модели ва Россиянинг бир модели) иккитаси ёғингарчилик (ёмғир-қор) бўлишини кўрсатган.
28 декабрдан сўнг Ўзбекистонга бир нечта нам ҳаво оқими босқичлари кириб келиши ойдинлашмоқда. Мутахассислар вазиятни об-ҳаво хариталари, атмосферадаги ҳаво айланмалари ҳаракати орқали синчков кузатишмоқда», — дея қайд этади иқлимшунос.
Шу билан бирга, Шимолий Америка марказида совуқ ҳаво ҳукмрон бўлиб турганда, Европада унинг тескариси кузатилмоқда
«Иссиқ ҳаво оқими Европадан шарққа томон ҳаракатланиб, рус текисликлари томон ошиқмоқда.
Мазкур вазият келаётган ўн кунликда бизга шимоли-ғарбдан ўта совуқ ҳаво оқимлари кириб келмаслигини кафолатлайди.
Дарвоқе, ҳозирги кунда ҳаммани янги йил кечасида ўзбеклар янги йилни қандай об-ҳаво қаршисида кутиб олиши тўғрисидаги вазият қизиқтиряпти.
Айрим иқлим моделлари 2023 йилга ўтар кечаси соат миллари 00:00 га бонг урганда, республиканинг катта қисмида ташқи муҳитда қор ёғиши мумкинлиги тўғрисида кутилмаларни тақдим этмоқда.
Албатта, мутахассислар вазиятни об-ҳаво хариталари, атмосферадаги ҳаво айланмалари ҳаракати орқали синчков кузатишмоқда. 28 декабрдан сўнг республикага бир нечта нам ҳаво оқими босқичлари кириб келиши ойдинлашмоқда.
31 декабрга 5 кунлар қолганда, янги йил кечаси учун ишончли об-ҳаво прогнози тақдим этилади», дейилади Uzb_Meteo каналида.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
14:24 / 22.01.2025
23 январ куни ҳарорат пасайиши кутилмоқда
16:39 / 21.01.2025
22 январ куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?
14:09 / 20.01.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ва қор бўлиши кутилмоқда
11:30 / 18.01.2025