“Мана, шу тадбирда иштирок этаётган ўқитувчи бир мактабда уч нафар ўқитувчи 11 млн сўм маош олаётгани айтди. Хўш, айтингларчи, худди шу мактабда 30 нафар ўқитувчи етарлича ишлаб, шунча маош олишса, биз қарши бўламизми? Аксинча, мен фақат хурсанд бўламан.

Мен кўп таъкидлайман – агар юришдан секинлашсак, ўтиргимиз келади. Ўтирсак ётгимиз келади, ётсак уйқумиз келади. Шу тарзда ривожлантишдан ортда қолиб кетамиз. Айниқса сиз ўқитувчилар жамиятдан ортда қолмаслигингиз керак” – деди президент.

Шунингдек, давлат раҳбари мактабларда инглиз тилидан ташқари бошқа хорижий тилларга ҳам эътибор бериш, нутқ маданиятини ўргатиш бўйича таклифларни ҳам қўллаб-қувватлади.