Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Усмон Шарифхўжаев: «Янги авлод дарсликлари давлатга бепул берилади»
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосарига кўра, янги дарсликларни чоп этиш жараёни очиқ ва шаффоф бўлади.
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Халқаро Пресс-клубнинг сессиясида янги авлод дарсликларини чоп этиш ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Янги дарсликларни чоп этиш жараёни очиқ ва шаффоф бўлади. Замонавий дарсликларни яратишда бюджетдан маблағ сарфланмаган. Улар синовдан ўтса, давлатга бепул берилади. Дарслик яратиш қийин ва қиммат жараён. Аммо янги дарсликлар учун бюджет маблағи сарфланмади”, — дея маълум қилди Усмон Шарифхўжаев.
Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!” мавзусидаги замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишганди.
Президентга тақдимот қилинган янги авлод дарсликлари орқали ўқувчилар нафақат фанларни, балки XXI асрда зарур бўлган ҳаётий кўникмаларни ҳам ўрганади.
Мавзуга оид
18:27 / 19.05.2026
Россия тарихчилари Қирғизистондаги дарсликлардан “Россия мустамлакаси” иборасини олиб ташлашни сўради
23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
15:16 / 12.12.2024
2025 йилда дарсликлар ижараси учун тўлов олинмайди
18:42 / 30.10.2024