Жаҳон | 09:49 / 03.01.2023
10356
1 дақиқада ўқилади

Зеленский: Россия Shahed дронлари билан узоқ муддатли ҳужумни режалаштиряпти

Украина президенти Володимир Зеленский кечки видеомурожаатида Россия Эроннинг Shahed камикадзе дронлари ёрдамида узоқ муддатли ҳужумни режалаштираётгани тўғрисида маълум қилди. 

Фото: Picture Alliance

Москва Украина томони, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва энергетикасининг кучсизланиб, таслим бўлиши эҳтимолига таяниши мумкин, дея тушунтирди давлат раҳбари. 

«Осмонни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи ҳар бир киши айниқса эҳтиёткор бўлиши керак», — дея қўшимча қилди у.

Бундан олдин, 2 январга ўтар кечаси Украина армияси Россия қўшинлари томонидан Украинадаги нишонларга учирилган Эроннинг 39 та Shahed-131/136 зарба берувчи дронларини йўқ қилганди.

Бундан ташқари, иккита «Орлан-10» оператив-тактик учувчисиз учиш аппарати ва Х-59 бошқариладиган авиация ракетаси уриб туширилган.

Аввалроқ Украина авиацияси ва зенит-ракета қўшинлари Днепропетровск ва Запорижжя вилоятлари узра 6 та Shahed зарба берувчи учувчисиз учоқлари ва битта Х-59МК2 юқори аниқликдаги бошқариладиган ракетани йўқ қилганди.

Мавзуга оид