Қўшимча қиймат солиғи 

2023 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС бўйича солиқ тўловчиларнинг тоифаси, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари ўзгармайди.

Солиқ ставкаси эса 15% дан 12 % гача пасайтирилди.

Қопланадиган (қайтариладиган) ҚҚС суммасининг асослилиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатлари 60 кундан 30 кунгача қисқартирилди.

2023 йилнинг 1 апрелидан қуйидагилар бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинади: 

- Бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар йиллик минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида кўрсатиладиган геология хизматлари бўйича айланма; 

- Почта маркалари, маркали откриткалар, конвертларни реализация қилиш бўйича айланма; 

- Бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларни реализация қилиш бўйича айланма; 

2023 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари хизматлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар ҳам бекор қилинади.

ҚҚС бўйича бошқа ўзгаришлар

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилиши мумкин. 

ҚҚС гувоҳномасининг амал қилиш муддати тўхтатилганлиги муносабати билан ҳисобга қабул қилинмаган, ҳақиқатда олинган товар (хизмат)лар бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасига, гувоҳноманинг амал қилиш муддати тикланган тақдирда, солиқ тўловчида ва унинг харидорларида гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган давр учун тузатишлар киритилиши (ҳисобга қабул қилиниши)ни назарда тутувчи тартиб жорий қилинди. 

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида ҳисобда турадиган солиқ тўловчиларга товарларни импорт қилиш чоғида ҚҚС тўлови ҳисобига буджетдан қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш