Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Путиндан «бир томонлама» сулҳ эълон қилишни сўради
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали мулоқот чоғида россиялик ҳамкасби Владимир Путинни Украинада «бир томонлама» сулҳ эълон қилишга чақирди.
«Эрдўған тинчлик ва музокаралар ўтказишга чақириқларни бир томонлама ўт очишни тўхтатиш ва адолатли келишувга эришиш ҳақидаги жараён билан қўллаб-қувватлаш кераклигини маълум қилди», — дея Туркия раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган унинг идораси.
Бундан олдин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия етакчиси Владимир Путин, шунингдек, Украина давлат раҳбари Володимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилиши хабар берилганди.
Анқара Россиянинг Украинага қарши урушини ҳал қилиш учун Москва ва Киев билан Ташқи ишлар, Мудофаа вазирликлари раҳбарлари ва разведка хизматлари раҳбарлари даражасида интенсив дипломатик алоқаларни давом эттирмоқда, деди туркиялик сиёсатчининг матбуот котиби Иброҳим Калин.
Унинг эслатишича, Туркия икки давлат вакилларининг музокара столида учрашувларини ўтказишга муваффақ бўлган ягона давлатдир. Дастлаб Анталияда, кейин Истанбулда учрашувлар бўлиб ўтди, дея эслатди Калин.
Шундай қилиб, 2022 йил 10 март куни Анталиядаги дипломатик форум доирасида Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулеба ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Кейинчалик, 2022 йил 29 ва 30 март кунлари Россия Федерацияси ва Украина делегациялари Истанбулда мулоқот қилди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026