АҚШ: Пригожин Бахмут яқинидаги конларга қизиқяпти
Оқ уй Пригожиннинг Бахмут бўйича «васвасаси» пул, яъни туз ва гипс конлари устидан назоратни қўлга киритиш истаги билан боғлиқ, деб ҳисоблайди.
АҚШ маъмуриятининг фикрича, Россия президенти Владимир Путинга яқин бўлган "Вагнер" ХҲК асосчиси Евгений Пригожин Бахмут шаҳри яқинидаги туз ва гипс конларини ўз назоратига олмоқчи, шаҳар учун эса шиддатли жанглар давом этмоқда. Бу ҳақда 5 январь, пайшанба куни Оқ уй вакилига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
Вашингтонда «Бахмутга бўлган васваса пул билан боғлиқ», деб ҳисоблашга асос бор, деди манба. Бахмут яқинида, хусусан, Европадаги энг йирик туз кони - Артемовское жойлашган.
Октябрь ойида АҚШ "Вагнер" ХҲКни Украинадаги урушни молиялаштириш учун Африкадаги табиий ресурслардан фойдаланганликда айблади. CNN хабар беришича, Кремль Судан ҳарбий хунтаси билан тил бириктириб, "Вагнер" ХҲК назорати остида ушбу мамлакатда қазиб олинган олтинни яширин равишда олиб чиқиб кетяпти.
Вашингтон маълумотларига кўра, урушга юборилган деярли 50 000 ХҲК жангчиларидан 4 100 дан ортиғи ҳалок бўлган ва 10 000 нафари яраланган. Улардан 2022 йил ноябрь ойининг охиридан декабрь ойи бошигача Бахмут учун жангларда мингдан ортиқ ёлланма аскар ҳалок бўлди, деди Оқ уй вакили.
Декабрь ойи охирида АҚШ "Вагнер" ХҲК Украинадаги Россия кучларини қўллаб-қувватлаш учун Шимолий Кореядан қурол-яроғ олганини маълум қилди, бу эса бу можарода ёлланма аскарларнинг роли кенгайиб бораётганидан далолат беради, дея эслатади Reuters. Шимолий Корея бу айбловларни рад этди.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби аввалроқ Россия ҳарбий амалдорлари бир неча бор "Вагнер" ХҲКнинг «қўмондонлигига бўйсунган»лигини маълум қилганди. Кирби, шунингдек, АҚШ ҳисоб-китобларига кўра, Евгений Пригожиннинг ХҲКси ҳарбий амалиётларга ойига тахминан 100 миллион доллар (94 миллион евро) сарфлаётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
22:12 / 25.09.2024
FT: Евгений Пригожин пулларни яширин равишда ғарб банклари орқали ўтказган
15:22 / 25.06.2024
Пригожиннинг «адолат марши»га бир йил. «Вагнер» ва воқеа қаҳрамонлари тақдири қандай кечди?
14:50 / 24.06.2024
Бир йил олдин Пригожин исёни Кремлни ва бутун мамлакатни шокка солганди. Москвага юриш ҳақида нималарни эслаш муҳим?
10:15 / 24.06.2024