Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:
- қарорнинг 2 ва 5-бандларидаги вазирликнинг бугунги кундаги номларига ўзгартириш;
- 6-бандида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссиялар таркибини белгилаш;
- қарор билан тасдиқланган низомнинг 8-бандида фуқароларнинг айрим тоифалари учун устувор тартибни белгилаш;
- 10-бандида касаначилик асосида ишга қабул қилинган фуқароларга электрон меҳнат дафтарчалари юритилишини белгилаш.
- 12-бандида касаначилик фаолияти бўйича ишларни бажариш, товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат этиш;
- 14-бандида касаначининг электрон меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан юритилиши белгилаш;
- 27-бандида касаначининг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги ва энг юқори миқдор билан чекланмаслигини белгилаш;
- 36-бандида касаначининг ҳар йилги меҳнат таътили муддатларини белгилаш;
- Вазирлар Маҳкамаси қарори 1-бандида иш берувчи ва касаначи ўртасида тузилган шартномалар Давлат солиқ қўмитаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида мажбурий тартибда иш берувчи томонидан рўйхатдан ўтказилишини белгилаш.











