09:40 / 12.01.2023
2129

Ўтган йили 1000 га яқин ўзбекистонлик талаба ўқиш учун АҚШга кетди

1000 га яқин ўзбекистонлик талабалар ўқиш учун АҚШга борган.

2022 йилнинг 11 ойида 138,9 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида хорижга чиққан.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида ўзбекистонлик талабалар ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Қирғизистон биринчи ўринни эгаллади – 52 291 киши.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 47 213 киши ҳамда 13 128 киши ўқиш мақсадида борган Тожикистон ва Россия жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Қозоғистон – 10 646 киши;
  • Туркия – 5 265 киши;
  • Жанубий Корея – 4 645 киши;
  • АҚШ – 987 киши;
  • Буюк Британия –  971 киши;
  • Беларусь Р. – 928 киши;
  • Германия – 772 киши.
Top